PDF

Kalit so‘zlar

ички ишлар органлари, жиноят, жиноят-процессуал, қийноқ, ариза, жабрланувчи, жиноятни ҳисобдан яшириш, шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари, халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар.

Abstrakt

Ички ишлар органлари фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш масалалари, унга салбий таъсир этувчи объектив ва субъектив омиллар ёритилган. Ички ишлар органларида хизмат қилаётган айрим суриштирувчи ва терговчилар жиноят содир этишда гумон қилинган шахсларни қийноққа солиш, уларга нисбатан шафқатсиз, ғайриинсоний муносабатда бўлиш, шунингдек қадр-қимматини таҳқирлаш каби Каттақўрғон, Чироқчи туманларида ҳамда Андижон шаҳрида шов-шувга сабаб бўлган ҳоллар қайд этилган, бу каби ҳолатларнинг республика миқёсидаги статистикаси кўрсатилган. Ички ишлар органлари фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш мақсадида, жиноят ҳақидаги ариза ва шикоятларни электрон тартибда рўйхат (ягона реестр)га олиш ва расмийлаштириш,жиноят процессининг барча босқичларида «Электрон жиноят иши» тизимини жорий этиш таклифи илгари сурилган.
PDF

Библиографические ссылки

1.«Ички ишлар органлари тўғрисида»: Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. 2016.16.09, ЎРҚ–407-сон. // URL: http://lex.uz.

2.«Чирчиқлик маньяк». Жиноятларни яширган ИИБ ходимлари жавобгарликка тортилди. — URL: https://xabar.uz. 22.05.2020.

3.Жиноятни қонуний фош қила олмагани учун бунга қўл уради. — Бош прокурор терговдаги қийноқлар ҳақида. // URL: https://kun.uz/news/2020/05/12.

4.Ортиқова Светлана. Қийноққа солинган шахсларга етказилган зарар қопланади. —. — URL: https://kun.uz/news/2020/05/29/

5.Ражабов Б. А. Жиноят процессида далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолаш: монография. — Тошкент: ИИВ Академияси, 2019.

6.Саҳаддинов С. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига шарҳлар. Махсус қисм (илмий-амалий шарҳ) / Масъул муҳаррир: профессор Б. Х. Пўлатов. — Тошкент: Янги аср авлоди, 2014.

7.Ўзбекистонда қийноқлар олдиндан бор, фақат ҳукумат буни тан олмасди. — Омбудсман. // URL: https://kun.uz/news/2020/05/30/.