Abstrakt
Вояга етмаганлар томонидан “Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш жиноятларини” содир этилишининг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имкон берган шарт-шароитлар, ушбу жиноятларнинг сабаблари сифатида абсолют назоратсизлик; носоғлом оилавий шароитлар (ота-оналардан бирининг ичкиликка берилганлиги; улардан бирининг асоциал хулқ-атвори (бекорчилик, тиламчилик, ўғирлик, фоҳишалик); номақбул атроф-муҳитдаги муомала ва алоқалар, телефон (интернет); катталар томонидан жиноятга жалб қилиниши; ҳуқуқий онг ва саводхонликнинг пастлиги; мактабларда ҳуқуқий таълим талаб даражасида эмаслиги ва бошқа салбий сабаблар ҳам келтирилган.
Шунингдек, ривожланган хорижий давлатларда вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятларга қарши курашишни тартибга солувчи қонунчилик нормалари ва унинг амалий ижроси ҳамда ваколатли органлар томонидан амалга ошириладиган илғор методлар ва уларнинг ижобий натижалари юзасидан фикрлар билдирилган. Ушбу фикрлар асосида Ўзбекистон Республикасида вояга етмаганлар томонидан содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.
Библиографические ссылки
Н.Салаев. Вояга етмаганлар жиноятчилигининг сабаблари нимада? 30.08.2024 // URL: https://yuz.uz/news/voyaga-etmaganlar-jinoyatchiligining-sabablari-nimada;
Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Қонуни. ЎРҚ-263-сон 30.09.2010 // URL: https://www.lex.uz/uz/docs/1685726;
Гусейнов А.Б. Профилактика право нарушений несовершеннолетних за рубежом // Теория и практика общественного развития, 2010. №3. – С.186;
Juvenile Justice and Delinquency Prevention Act of 2002 // URL: https://ojjdp.ojp.gov//;
Г.А.Мирсалихова “Ривожланган хорижий давлатларда вояга етмаганлар томонидан содир этиладиган жиноятчиликка қарши курашишнинг тартибга солиниши” INNOVATIVE DEVELOPMENTS AND RESEARCH IN EDUCATION International scientific-online conference. 2024 й.;