PDF

Kalit so‘zlar

давлат, функция, ижтимоий давлат, ижтимоий функция, ижтимоий сиёсат, ижтимоий соҳа, ижтимоий ёрдам, ижтимоий ҳимоя.

Abstrakt

Мақолада давлатнинг ижтимоий сиёсати ва давлатнинг ижтимоий функция тушунчаси, моҳияти, таснифи, ўзига хос хусусиятлари ҳамда уларнинг ўзаро алоқадорлиги илмий-назарий таҳлил этилган ҳамда бугунги кунда замонавий давлатнинг ижтимоий сиёсати ва ижтимоий функцияси қандай бўлиши кераклиги тавсифланган. Ишда ижтимоий сиёсат фуқароларнинг нафақат моддий муаммоларинигина ҳал қилишга қаратилган фаолият сифатида қаралмай, балки давлат ички сиёсатининг асосий қисмини ўзида ифода этишига доир қарашлар илгари сурилган. Бугунги кунда “ижтимоий сиёсат”, “ижтимоий ҳимоя” каби тушунчалар аввалгисидан фарқ қилиб, ҳаётимизда содир бўлаётган ўзгаришларни тобора кўпроқ ўзида акс эттириши тадқиқ этилган.

Мақолада ижтимоий ҳимоя қилиш сиёсати муҳтожларга моддий ёки пул шаклида ёрдам кўрсатишдангина иборат бўлмасдан, мамлакат ижтимоий инфратузилмасининг нормал ишини таъминлаш, бу соҳада самарали давлат ва жамоат бошқарувини амалга ошириш, фуқаролар учун ҳар томонлама қулай яшаш шароитларини таъминлаб бериш масалаларини ўз ичига олиши илгари сурилган. Шу билан бирга ишда давлатнинг ижтимоий сиёсати ва давлатнинг ижтимоий функциясини такомиллаштириш масалалари ҳақида сўз юритилган.

PDF

Библиографические ссылки

1. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси. Халқ сўзи. 2017 йил 7 декабрь.

2. Азаров Н.Б. О проблемах реализации основных направлений социальной политики администрации Ново¬сибирской области // Аналитический вестник. – М., 1997. – №4. – С. 7.

3. Александрова А.П. Защита социально-экономических прав и свобод: общетеоретический анализ. Автореф. дис. ... канд. юрид. наук. – Казань 2002. – С. 28.

4. Аристотель. Метафизика. – М.: изд-во Эксмо, 2006. – 608 с.

5. Монтьеске Ш.Л. О духе законов. Избранние произведение. – М.: Мысль, 2017. – С. 620.

6. Маслов И.С. Ключевые вопросы регулирования социально-трудовой сферы // Аналитический вестник. – М., 1997. – С. 4.

7. Алиев Б.С., Ҳошимов Т. Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти. Ўқув қўлланма. –Т.: ТДИУ, 2006. – Б. 146.

8. Муродова Г.М. Ижтимоий ҳимояни фуқаролик ҳуқуқий шартномалар орқали амалга ошириш муаммолари: Аврореф. юрид. фан. номз. дис. ... – Т., 2001. – Б.3.

9. Усманова М.А. Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳимояни ташкил этишнинг фуқаролик-ҳуқуқий муаммолари. Юрид. фан. д-ри. … дис. – Т.: ТДЮИ, 2006. – Б. 28.

10. Эрназаров Д. Давлат ижтимоий сиёсати самарадорлигини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг роли. Иқтисод. фан. номз. … дис. – Т.: ТДЮИ, 2018. – Б. 26.

11. Газиев Ш. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ижтимоий ҳимоя фаолиятини такомиллаштириш муаммолари. Юрид. фан. номз. дис. ... – Т.: ТДЮИ, 2009. – Б. 24.

12. Абдулқосимов Ҳ. Давлат сиёсати: инсон манфаатлари ва ижтимоий ҳимоя // Фуқаролик жамияти. – Т., 2007. – №1. – Б. 160.