Abstrakt
Ушбу илмий мақолада ахборот тушунчаси, моҳияти, ҳуқуқий жиҳати ва кафолатлари қонунчилик нуқтаи назаридан илмий таҳлил қилинди. Ахборотга берилган таърифлар кўриб чиқилди. Ахборотнинг бугунги глобаллашув давридаги таъсири баҳоланди. Нисбатан янги ҳуқуқ, яъни ахборот ҳуқуқининг ўрни ва аҳамияти илмий асослаб берилди. Ахборот тушунчасига берилган чет эл олимларининг турли хил таърифлари ва ёндашувлари таҳлил қилинди. Олимларнинг ахборот тушунчасига ёндашувлари турлича эканлиги ва ахборотга берган таърифлари ҳам бир биридан фарқланиши маълум бўлди. Ушбу таҳлил ва келтирилган фикрлар мамлакатимизда ахборот олиш ҳуқуқи эркинлиги таъминланишига замин яратади ҳамда ушбу жараён давлат ва жамият ривожига хизмат қилади. Мақолада ахборот соҳасини тартибга солувчи қонун нормаларига тўталиб ўтилди. Шунингдек, ахборот тарқатиш соҳасида учраётган камчиликлар аниқланди. Соҳага доир қонунчиликни такомиллаштириш борасида таклифлар берилди.
Библиографические ссылки
1. Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида” 12.12.2002 йилдаги ЎРҚ-439-II -сон Қонуни // URL: https://lex.uz/acts/52268.
2. Садирдинов З. // Ахборот тушунчаси ва унинг турлари // URL: https://znanio.ru/media/ahborot-tushunchasi-va-uning-turlari-2522048
3. Баранова Н.Б. Конституционное право граждан на информацию и его реализация в Российской Федерации: Дисс. ... канд. юрид. наук: 12.00.02. - Москва, 2005.
4. Ишина А. A Реализация конституционного права на информацию подразделениями информации и общественных связей МВД России: Автореф. дисс... канд. юрид. наук: 12.00.02. - Санкт-Петербург, 2005.
5. Кротов А. В. Конституционное право граждан на информацию и свободу информации: Автореф. дисс. ... канд. юрид. наук: 12.00.02. - Казань, 2007.
6. Иззатов Т.Ш. Механизм реализации конституционного права граждан на информацию в Российской Федерации: Автореф. дисс. ... канд. юрид. наук:12.00.02. - Москва, 2002.
7. Тимербаев Т.А. Конституционное право граждан Российской Федерации на доступ к информации: Региональный аспект: Дисс. ... канд. юрид. наук:: 12.00.02. -Уфа, 2006.
8. Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида” 15.01.2007 йилдаги ЎРҚ-78-сон Қонуни // URL: https://lex.uz/docs/1106870