Abstrakt
Мақолада таълим олиш ҳуқуқини амалга оширишни таъминлашнинг халқаро конвенционал механизми умумий таҳлил қилинади. Ҳуқуқ нормаларини амалга оширишнинг конвенционал механизми - бу “нормаларни амалга ошириш, уларнинг ишлаши ва қўлланилишининг халқаро-ҳуқуқий воситалари мажмуи”дир. У ҳуқуқни қўллаш нормаларини ишлаб чиқиш, шунингдек, назорат ва ҳуқуқни қўллаш фаолиятини ўз ичига олади. Қуйида ушбу элементларнинг ҳар бирини кўриб чиқилган.
Адабиётларда тадқиқотчилар томонидан “имплементация” тушунчасининг турли хил таърифлари келтирилган бўлиб мақолада шулардан иқтибослар келтирилган.
Дастлабки меъёрлар яратишнинг асосий қисми “юмшоқ ҳуқуқ” деб аталадиган қоидалардан таркиб топади. ЮНEСКО резолюциялари ва тавсиялари, Болония жараёнининг деярли барча ҳужжатлари ва минтақавий интеграция бирлашмаларининг ягона таълим маконини яратишга қаратилган бошқа ҳужжатларини мисол келтириш мумкин. Мақолада “юмшоқ” ҳуқуқ деб аталадиган қоидалар ҳар тарафлама тўлиқ ўрганилиб, уларнинг қаттиқ ҳуқуқдан кўра самаралироқ бўлиши мумкин ёритилган.
Шунингдек, ҳуқуқни қўллаш атамасининг тушунчаси батафсил очиб берилади. Ҳуқуқни қўллаш нормаларини ишлаб чиқиш, назорат фаолияти натижалари, ҳуқуқ нормаларининг қўлланилиши кўриб чиқилади.
Библиографические ссылки
Ҳозирги замон халқаро оммавий ҳуқуқи, Х.Т. Одилқориев Б.Э. Очилов, Тошкент давлат юридик институти, 2007 йил, 36-бет.
Xalqaro ommaviy huquq, darslik/A.X.Saidov va boshqalar. T. TDYU nashriyoti, 2023-yil. 300-bet.
Сафарова Ш. Инсон ҳуқуқлари бўйича таълимни амалга оширишнинг шартномавий-ҳуқуқий манбалари // Юрист ахборотномаси – Вестник юриста – Lawyer herald №. 4 (2023) – Б. 89-95.
Сафарова Ш. Инсон ҳуқуқларига оид таълимни шакллантириш ва ривожлантиришда халқаро универсал ташкилотларнинг иштироки // Юрист ахборотномаси – Вестник юриста – Lawyer herald №. 4 (2021) – Б. 132-142.
URL: https://www.unicef.org/reports/unicef-annual-report-2022 // http://juris.ohchr.org/ru/search/results.