Abstrakt
Маҳаллий давлат ҳокимиятини ислоҳ қилиш давлат бошқарувини ислоҳотининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. “Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепцияси”да маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш вазифаси қўйилган эди. Бундан ташқари, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида маҳаллий ижро ҳокимияти ва Халқ депутатлари Кенгашлари фаолиятини такомиллаштириш ҳамда уларнинг ҳуқуқий асосларини замон талабларига мослаштириш қайд этилган эди. Шу мақсадда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари тўғрисида махсус қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган. Мақолада шу қонун лойиҳасини аҳамияти, ундаги ижобий жиҳатлар билан бирга, лойиҳани янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар баён этилган. Жумладан, қонун лойиҳасининг 3,5,6,12,16-моддаларини такомиллаштириш бўйича мулоҳазалар илгари сурилган.
Библиографические ссылки
1. Мирзиёев Ш.М. Нияти улуғ ҳалқнинг иши ҳам улуғ, ҳаёти ёруғ ва келажаги фаровон бўлади. 3-Ж. Т, Ўзбекистон, 2019.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ПФ-5185-сон Фармони // URL: https://lex.uz/docs/3331174.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” ПФ-60-сон Фармони // URL: https://lex.uz/docs/5841063.
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси, 2022 йил 20 декабрь // URL: https://president.uz/uz/lists/view/5774.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-269-сон Фармони // URL: https://lex.uz/uz/docs/6324756.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-447-сон Фармони // URL: https://lex.uz/docs/6324754.
7. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентбрдаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги 913-XII-сон Қонуни // URL: https://lex.uz/docs/112170.
8. Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий ижроия ҳокимияти тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси // URL: https://regulation.gov.uz/uz/d/74600.