- Мақола журнал рукнларининг маълум бир тармоғига мос мавзу ва йўналишда бўлиши керак.
- Мақолалар оригинал, муқаддам бирор нашрда эълон қилинмаган, ўзбек, рус ёки инглиз тилларининг бирида қабул қилинади.
- Барча мақолалар Таҳрир ҳайъати томонидан экспертизадан ўтказилади. Таҳрир ҳайъати томонидан маъқулланган мақолалар журналда эълон қилинади.
- Таҳририят мақолаларни қисқартириш, тўғрилаш ва таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.
- Белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган, мавзуси ва йўналишлари мос келмайдиган мақолалар Таҳрир ҳайъати томонидан кўриб чиқилмайди ва муаллифга қайтарилмайди.
- Журналга профессор-ўқитувчилар, докторантлар, мустақил изланувчилар ҳамда амалиёт ходимлари мақола топширишлари мумкин.
- Журналнинг 1 та сонида муаллифнинг фақат 1 та мақоласи нашр этилади.