ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ҚОНУНЧИЛИК ТАШАББУСИ ҲУҚУҚИ
PDF

Ключевые слова

Қонунчилик, қонунчилик ташаббуси, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари, қонун лойиҳаси, Олий Мажлис Сенати, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлар.

Аннотация

Мақолада қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга субъектлар таҳлил қилиниб, қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни парламентга киритиш имкониятига эга бўлган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари доирасини кенгайтириш, юқори палата аъзоларига қонунчилик ташаббуси ваколатини бериш ва бу билан бир неча қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритиш масаласи ўрганиб чиқилган. Сенатни хозиргача бўлган тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, парламент назорати ҳамда халқ билан мулоқот доирасида аниқланган муаммолар бўйича Сенат аъзолари, қўмиталари томонидан йилига ўртача ҳисобда ўндан ортиқ қонун лойиҳалари ишлаб чиқилаётганлиги, уларни қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга бўлган органларга киритиб борилаётганлиги, Сенат аъзоларига қонунчилик ташаббуси ҳуқуқининг берилиши Сенатнинг қонун ижодкорлиги жараёнидаги фаоллигини, қонунларни муҳокама қилишнинг дастлабки босқичида давлат ва ҳудудий манфаатлар мутаносиблигини таъминлаш борасидаги ишларнинг самарадорлиги ошиши асослантириб берилган. Бундан ташқари, АҚШ, Франция, Испания, Россия Федерацияси, Қозоғистон ва бошқа давлатларнинг мазкур соҳадаги тажрибаси ўрганилиб, миллий қонунчиликка таклифлар берилган.

PDF

Литература

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 25 августдаги “Қонун ҳужжатларининг ижроси ҳолати, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва қонуности ҳужжатларининг қабул қилиниши юзасидан амалга оширилган мониторинг натижалари тўғрисида”ги КҚ-118–IV-сонли Қарори.

2.Россия Федерацияси Конституциясининг 104-моддаси // URL: http://kremlin.ru/acts/constitution.

3.Қозоғистон Республикаси Конституциясининг 61-моддаси // URL: https://online.zakon.kz/document.

4.Электронный журнал Jurisprudence.Club // URL: https://jurisprudence.club/konstitutsionnoe-uchebnik/zakonodatelnyiy-protsess.html.

5.Информационный портал nalogi.ru // URL: http://www.nalogi.ru/faq/detail.php.

6.Ю.И.Лейбо. Учебное пособие. Законодательный процесс в зарубежных странах. – М.–2012г. // URL: https://mgimo.ru/upload/iblock/c33/Zakonodatelnyy-protsess-v-zarubezhnykh-stranakh.pdf.