PDF

Kalit so‘zlar

ислоҳот, инвестиция низолари, низоларни ҳал қилиш, низоларни муқобил ҳал қилиш, инвестиция ҳуқуқи, медиация.

Abstrakt

Мақолада инвестиция низосини бошлашнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ҳуқуқий асослари бўйича инвестиция соҳасидаги қонун ҳужжатларини кенг кўламли ислоҳ қилиш учун қонунчилик ташаббусинининг асосланганлиги ўрганилган. 2020 йил 26 январдан кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида” ги Қонуни асосида инвестициявий низоларини ҳал этишнинг янгиланган ҳуқуқий тартиби ва бошқа қонун ҳужжатлари кўриб чиқилган. Ушбу қонунда инвестициявий низоларини ҳал қилишнинг янги Қонунчилик нормаларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш заруратига сабаб бўлган асосий омиллар ҳамда халқаро ҳамжамият томонидан бу соҳага киритилаётган асосий янгиликлари ўрганилган. Алоҳида эътибор халқаро шартномалар асосида инвестициявий арбитраж учун ҳуқуқий асосларга, шунингдек инвестиция низоларини кўп босқичли ҳал этиш процедураларига қаратилган. Инвестиция низоларини ҳал қилиш бўйича ушбу қонунчилик ёндашувининг халқаро тажриба билан қиёсий таҳлили амалга оширилган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги янги Қонунининг инвестиция низоларини ҳал этиш қоидалари ва нормалари бўйича аниқ нормалари таҳлил қилинган.

PDF

Библиографические ссылки

1. Решение Конституционного суда Республики Узбекистан «О толковании части первой статьи 10 Закона «О гарантиях и мерах защиты прав иностранных инвесторов», https://www.lex.uz/ru/docs/1267669

2. Commercial and Investment Arbitration: How Different are they Today?: The Lalive Lecture 2012*, Karl-Heinz Böckstiegel Arbitration International, Volume 28, Issue 4, 1 December 2012, Pages 577–590, https://doi.org/10.1093/arbitration/28.4.577

3. Islambek Rustambekov & Abduaziz Isakulov. (2021); Uzbekistan in 2020: Foreign Direct Investment and Investor-State Dispute Resolut ion. Int Aca. J Law; 2(1), 2021: 52-57

4. James M. Claxton, Compelling Parties to Mediate Investor-State Disputes: No Pressure, No Diamonds?, 20 Pepp. Disp. Resol. L.J. 78 (2020) Available at: https://digitalcommons.pepperdine.edu/drlj/vol20/iss1/4

5. Surya P. Subedi. International Investment Law: Reconciling Policy and Principle. Oxford and Portland, Oregon: Hart Publishing, 2008.

6. United Nations Conference On Trade And Development, Investor–State Disputes: Prevention and Alternatives to Arbitration, UNCTAD Series on International Investment Policies for Development, New York and Geneva, 2010, https://unctad.org/system/files/official-document/diaeia200911en.pdf

7. https://unctad.org/system/files/official-document/diaepcbinf2020d6.pdf