PDF (English)

Kalit so‘zlar

ислом, халқаро ҳуқуқ, халқаро ҳуқуқ таълимоти, шартномалар, суд амалиёти, дипломатик дахлсизлик ва имтиёзлар, ўзаролик тамойили, мутаносиблик, ҳудуд, ҳудудий хилма-хиллик, диний эътиқод, тамаддун.

Abstrakt

Мазкур мақола Марказий Осиёлик олимларнинг ислом фани ривожига қўшган ҳиссасига, шу жумладан, Муҳаммад ибн Аҳмад Абу Бакр Сарахсийнинг халқаро ҳуқуқ таълимотига оид илмий меросига бағишланади. Муаллифнинг баралла баёнот беришича, Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон “Мусулмон дунёсининг Гуго Гроцийси” деган ном олган забардаст олим Муҳаммад ибн Аҳмад Сарахсий асарлари туфайли халқаро ҳуқуқ туғилган ватандир. Муаллифга кўра, Сарахсий араб олими Муҳаммад Шайбонийнинг “Халқаро ҳуқуқ” китобига шарҳлар ёзиш асносида биринчи бўлиб “сияр” – “халқаро ҳуқуқ”ни ҳуқуқ фанларининг алоҳида ва мустақил соҳаси сифатида таърифлаган. Муаллифнинг таъкидлашича, Сарахсий барча ислом олимлари томонидан ўз даврининг энг йирик ҳуқуқшуносларидан бири сифатида эътироф этилган. Муаллиф тадқиқотларининг дастлабки натижаларига кўра, у халқаро ҳуқуқнинг ҳақиқий асосчиларидан бири бўлган.

PDF (English)