Abstrakt
Мақолада терговга қадар текширувни амалга оширишда махсус билимга эга бўлган шахс – мутахассиснинг вазифалари, мутахассиснинг махсус билимлари моҳияти ҳамда мутахассиснинг процессуал мақоми ўрганилган. Ушбу масалалар бўйича назариячи олимларнинг фикрларини таҳлил қилиш натижаларига асосланиб, амалдаги ЖПКда мутахассиснинг мустақил процессуал мавқеи ва унинг хулоса бериш ҳуқуқи, шунингдек, мутахассисни сўроқ қилиш тартиби белгиланмаган деб хулоса қилинган. Жиноят-процсессуал кодексида белгиланган мутахассис фаолияти акс этган нормаларни таҳлил қилиш натижасида унинг фаолиятини бир неча йўналишларга ажратилган ҳамда мутахассиснинг мажбуриятлари сифатида унинг ёзма фикрлари назарда тутилмаганлиги асосланган. Исботлов жараёнида мутахассиснинг ролини янада ошириш, терговчига исботлов жараёнларида амалий ёрдам кўрсатиш, жиноятларни очиш ва олдини олиш фаолиятини янада такомилаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 70, 81 ва 87-моддаларига “мутахассисни таклиф қилиш ва унинг ёзма фикрларини олиш” ҳамда 90 ва 91-моддаларига “мутахассиснинг ёзма фикрлари” тушунчасини ҳамда “Мутахассиснинг ёзма фикри” деган янги моддани киритиш таклиф қилинган.
Библиографические ссылки
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги “Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилиги тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3723-сон қарори // URL: https://lex.uz/docs/3735818.
2. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси. // URL: https://lex.uz/docs/111460;
3. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси. // URL: https://lex.uz/docs/111453.
4. Астанов И.Р. Жиноят ишлари бўйича махсус билимлардан фойдаланишнинг процессуал ва криминалистик жиҳатлари: / 12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси мутахассислиги бўйича юрид. фан. д-ри (DSc) дис. автореф. – Т., 2018. – 75 б.
5. Muminov B. Мутахассис хулосасининг далилий аҳамияти //O‘zbekiston qonunchiligi tahlili. – 2017. – №. 1.
6. R.K.Abdullayev. Hodisa sodir bo‘lgan joyni ko‘zdan kechirishning kriminalistik ta’minotini takomillashtirish / 12.00.09. – Jinoyat protsessi. Kriminalistika, tezkor-qidiruv huquqi va sud ekspertizasi ихтисослиги бўйича yu.f.f.d. (PhD) ilmiy darajasini olish uchun Dissertatsiya. – Т., 2023. – б.148.