Abstrakt
Мақоллада,Ўзбекистон Республикасида юридик шахсларнинг жавобгарлиги халқаро нормаларга, хусусан, БМТнинг “Коррупцияга қарши Конвенция”сининг 26-моддаси 2-қисми талабларига мувофиқлиги асослантирилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 48-моддасида “Юридик шахсларнинг жавобгарлиги” ўрнатилганлиги ва унинг қонунларда тадбиқ қилиш механизимларининг тўлалигича жорий этилганлиги ёритиб берилган. Шунингдек, Юридик шахсларнинг жавобгарлиги аввал Хўжалик судлари, хозирда Иқтисодий судлар томонидан тўлақонли қўллаб келинаётганлиги ёритиб берилган. Бу билан, БМТ қошидаги ОЭСР (Организация Экономического Развития и Сотрудничества) ташкилотининг Ўзбекистон Республикасида Юридик шахсларнинг жиноий жавобгарлиги ўрнатилмаган, деган талаблари Конвециянинг 26-моддаси 2-қисми қоидаси нотўғри талқин қилинаётганлиги асослаб берилган. Конвециянинг 26-моддаси 2-қисмида, - “Юридик шахсларнинг жавобгарлиги, иштирокчи Давлатнинг ҳуқуқий принципларига риоя қилиш шартида, жиноий, фуқаролик-ҳуқуқий ёки маъмурий бўлиши керак”, - деб баён қилинган, шунга кўра Ўзбекистонда ушбу жавобгарлик турларининг фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлиги мавжудлиги асослаб берилган. Шунингдек, ОЭСР ташкилоти эътирозларига кўра юридик шахсларнинг жиноий жавобгарлиги ЖКга киритилишининг салбий оқибатлари, Ўзбекистонда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш давлат сиёсатига зид бўлиш оқибатлари назарий ва амалий жиҳатдан таҳлил қилиб берилган.
Библиографические ссылки
1. Указ Президента Республики Узбекистан "О стратегии действий по дальнейшему развитию Республики Узбекистан" № ПФ–4947 от 7 февраля 2017 года // URL: https://lex.uz/docs/3107042.
2. Указ Президента Республики Узбекистан "О Стратегии развития Нового Узбекистана на 2022-2026 годы" от 28 января 2022 года № 60 ПФ // URL: https://lex.uz/ru/docs/5841077.
3. Закон Республики Узбекистан “О Противодействии Коррупции” // URL: https://lex.uz/docs/3088013
4. Абдурасулова Қ.Р. Коррупция жиноятчилигининг умумий тавсифи, сабаблари ва олдини олиш. // Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси Академияси Ахборотномаси. 2018 й. №4 (36).
5. Конвенция Организации Объединенных Наций против коррупции. Принята резолюцией 58/4 Генеральной Ассамблеи от 31 октября 2003 года // https://lex.uz/docs/1461327
6. Раҳмонқулов Ҳ. Гражданство - это предмет, метод и принципы права. - Ташкент: ТДЮИ, 2003.