PDF

Kalit so‘zlar

Таъминловчи битимлар, фуқаролик ҳуқуқи, мажбурият, битим, шартнома, қарз, кредитор, лизинг, олди-сотди, ижара.

Abstrakt

Ушбу мақолада фуқаролик ҳуқуқидаги таъминловчи битимлар сифатида насия товар сотиш, товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш, ижара, кейинчалик сотиб олиш шарти билан товарни ижарага бериш, лизинг каби шартномаларнинг мажбурият бажарилишини таъминловчилик хусусияти таҳлил этилган. Таъминловчи битимлар фуқаролик-ҳуқуқий мажбуриятлар бажарилишини барқарорлаштириш ҳамда молиявий хизматларнинг кафолатланишида алоҳида ўрин тутади. Шу сабабли таъминловчи битимлар товарларни реализация қилиш тизимини фаоллаштириш, товар ишлаб чиқарувчилар ва сотувчилар фаолиятини яна қўллаб-қувватлашнинг муҳим ҳуқуқий механизми сифатида намоён бўлади. Муаллиф таъминловчи битимлар мажбурият бажарилишини таъминлаш усуллари билан бирга фуқаролик-ҳуқуқий қарз мажбурияти бажарилишини кафолатлар вазифасини бажаришини асослантиради. Шунингдек, таъминловчи битимлар категориясини қўллашда кредитор манфаатларини таъминлашдаги устуворлик, мажбуриятни бажариш таъминловчи битим асосида берилган мол-мулк ҳисобидан амалга оширилиши очиб берилади. Таъминловчи битимлар доирасини ва турларини қонунчиликда аниқ белгилаб қўйиш юзасидан таклифлар илгари сурилади.

PDF

Библиографические ссылки

1. Эшонқулов С.Ю. Қарз мажбурияти, унинг ижросини таъминлаш усуллари // Ҳуқуқ ва бурч – Тошкент, 2011. -№5. (Eshonqulov S.Yu. Debt obligation, methods of its implementation // Law and duty - Tashkent, 2011. -№5)

2. Гринь О.С. Основные подходы пониманию способов обеспечения исполнения обязательств // Вестник университета имени О.Е.Кутафина (МГЮА). 2016. – № 10. (Grin O.S. The main approaches to understanding the ways of ensuring the fulfillment of obligations // Bulletin of the O.E. Kutafin University (MSLA). 2016. - No. 10)

3. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси. Иккинчи қисм. 29.08.1996 // URL: https://lex.uz/docs/180552 (Civil Code of the Republic of Uzbekistan. Second part. 29.08.1996 // URL: https://lex.uz/docs/180552)

4. Данилов Д.В. Обеспечительная купля-продажа как способ обеспечения, не поименованный в законе // Вестник Челябинского государственного университета. 2015. – № 17 (372). Право. Вып. 43. (Danilov D.V. Security purchase and sale as a method of security, not named in the law // Bulletin of the Chelyabinsk State University. 2015. - No. 17 (372). Law. Issue 43)

5. Иванов Д.А. Общая юридическая характеристика договора лизинга: признаки и существенные условия // Государственная служба и кадры. 2014. – № 4. (Ivanov D.A. General legal characteristics of a leasing agreement: signs and essential conditions // State service and personnel. 2014. - No.4)

6. Ўзбекистон Республикасининг “Лизинг тўғрисида” ги Қонуни. 756-I-сон 14.04.1999 // URL: https://www.lex.uz/docs/85259 (Law "On Leasing" of the Republic of Uzbekistan. №756-I 14.04.1999 // URL: https://www.lex.uz/docs/85259)

7. Ҳазратқулов О.Т Лизинг муносабатларини ҳуқуқий тартибга солиш муаммолари. – Тошкент: Noshir, 2014. (Hazratkulov O.T. Problems of legal regulation of leasing relations. - Tashkent: Noshir, 2014)

8. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг “Лизинг муносабатларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида” ги Пленум қарори. 289-сон 27.11.2015 // URL: https://lex.uz/docs/2851019 (Resolution of the plenum of the Supreme Economic Court of the Republic of Uzbekistan "On some issues of the application by economic courts of legal norms governing leasing relations" №289 27.11.2015 // URL: https://lex.uz/docs/2851019)

9. Тошкент шаҳар иқтисодий судининг 2016 йилги архиви материаллари. 2016 йил 25 январь 10-1503/21154-сонли иш (Materials of the archive of the Tashkent city economic court for 2016. Case No. 10-1503 / 21154 of 25 January 2016)

10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кредиторларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қарори. ПҚ-4026-сон 23.11.2018 // URL: https://lex.uz/docs/4073825 (Resolution of the President of the Republic of Uzbekistan "On measures to strengthen the legal protection of creditors and improve the mechanisms of financing business activities." PQ-4026-son 23.11.2018 // URL: https://lex.uz/docs/4073825)