Abstrakt
Мақола хозирги вақтда Ўзбекистонда кенг тарқалган уй-жой объектларини қурилишида фуқароларни қатнашишининг шаклларидан бири бўлган кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуришнинг хуқуқий жихатларини таҳлил қилишга бағишланган. Фуқароларнинг улушли қурилишда иштирок этиши бизнинг иқтисодиётимизнинг ихтироси бўлмай, жахон амалиётида фуқаролар томонидан капитал қурилишда бундай шаклдаги иштироки ҳамда ўз турар жойларини яхшилаш масаласини ҳал этиш усули аввалдан кенг тарқалган. Бироқ хозирги кунда Ўзбекистонда улушли қурилишда улушдорларнинг ҳуқуқларини бузилиши, улар томонидан қурилишга киритилган маблағларининг хавфсизлиги кафолатланмаганлиги, хавфнинг даражаси ўта юқорилиги жиддий муаммоларни келтириб чиқармоқда. Бундай ҳолат, шу жумладан, мазкур соханинг бевосита тартибга соладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мавжуд бўлмаганлиги туфайли етарли даражада ҳуқуқий тартибга солинмаганлиги сабабли юзага келган. Қайд этилганлардан келиб чиқиб мақоланинг мавзуси ўта долзарбдир. Мақолада улушли уй-жой қурилишни ҳуқуқий тартибга солиш масалалари кўриб чиқилиб, улушли қурилиш шартномасининг ҳуқуқий табиатини аниқлашга уринилган, унинг хусусиятлари ва белгилари аниқланган, қонун хужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар берилган.
Библиографические ссылки
Всеобщая декларация прав человека, принятая на третьей сессии Генеральной Ассамблеи ООН резолюцией 217 А (III) от 10 декабря 1948 г. // URL: https://www.un.org/ru/documents/decl_conv/declarations/declhr.shtml.
Международный пакт об экономических, социальных и культурных правах от 16 декабря 1966г. // URL: https://www.un.org/ru/documents/decl_conv/conventions/pactecon.shtml.
Постановление Президента Республики Узбекистан от 27.05.2020 г. № ПП-4732 «О мерах по регулированию процесса долевого строительства многоквартирных домов» // URL: https://lex.uz/ru/docs/4831140.
Fast-track предполагает единовременное проектирование и строительство с последующей сдачей готового объекта.
Романец Ю.В. Система договоров в гражданском праве России: монография / Ю.В.Романец – 2-е изд. перераб. и доп.- М.: НОРМА: ИНФРА-М, 2019.