Abstrakt
Мақола халқаро ҳуқуқий норма ва талаблар асосида меҳнат муносабатлари соҳасида гендер тенглигини таъминлашнинг долзарб муаммоларига бағишланган. Гендер тенглигини таъминлаш борасидаги ва меҳнат соҳасида аёллар ва эркаклар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган асосий халқаро ҳужжатлар, жумладан, Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) конвенциялари ва БМТ ҳужжатлари кўриб чиқилади. Гендер тенглигига эришиш йўлидаги мавжуд тўсиқлар, масалан, иш жойидаги гендер дискриминацияси, гендер маошидаги тафовут, касбий ўсиш ва юксалиш учун тенгсиз имкониятлар таҳлилига алоҳида эътибор қаратилади. Муаллиф халқаро стандартларни турли мамлакатларнинг миллий қонунчилигига жорий этиш жараёнларини ўрганади ва уларни қўллаш самарадорлиги борасида фикр мулоҳазаларни келтириб ўтади. Шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш йўллари, меҳнат соҳасида гендер тенглигига риоя этилишини назорат қилишнинг янги механизмларини ишлаб чиқиш зарурати ҳам муҳокама қилинади.
Библиографические ссылки
International Labour Standards// URL: https://www.ilo.org/international-labour-standards;
Recommendations //URL:https://www.ilo.org/resource/international-labour-standards-glossar/Recommendations;
Каширкина А. А., Морозов А. Н. Права женщин в современном обществе: результат генезиса или объективная необходимость? // Женщина в российском обществе 2020. № 1. С. 3—16 // URL: https://womaninrussiansociety.ru/article/kashirkina-a-a-morozov-a-n-prava-zhenshhin-v-sovremennom-obshhestve-rezultat-genezisa-ili-obektivnaya-neobxodimost-str-3-16/;
В Международный женский день в ООН призывают активнее бороться с гендерной дискриминацией // URL:https://news.un.org/ru/story
/2019/03/1350491;
Хотин-қизларни камситишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида 18.08.1995 // URL:https://lex.uz/docs/2685528;
Пекинская декларация // URL:https://www.un.org/ru/documents/decl_conv/ declarations/womdecl.shtml;
Gender equality: Women’s rights in review 25 years after Beijing // URL:https://www.unwomen.org/sites/default/files/Headquarters/Attachments/Sections/Stories/2020/Womens-rights-in-review-RU.pdf;
Ayollar mehnati: xalqaro va milliy qonunchilik // URL: https://huquqburch.uz/ayollar-mehnati-xalqaro-va-milliy-qonunchilik/;
Исаев М. Оналикни муҳофаза қилиш ҳақидаги Халқаро меҳнат ташкилоти конвенцияси ва миллий қонунчилик. Кадрлар масалалари бўйича маълумотнома. –№11 (131), 2017. –26-б.;
Ишлаётган аёллар ва эркаклар учун тенг муносабатлар ва тенг имкониятлар: оилавий мажбуриятларга эга ишчилар тўғрисидаги Конвенция // URL:// https://www.lex.uz/docs/7100069.