PDF

Kalit so‘zlar

ҳуқуқ рамзлари, ҳуқуқий семиотика, ҳуқуқнинг ахлоқийлиги, миллий ирода ва мақсадлар, ҳуқуқий хулқ-атвор модели.

Abstrakt

Ҳозирги глобаллашув жараёни чуқурлашиб бораётган шароитда ижтимоий мулоқот салмоғи янада кенгайиб, ҳуқуқ фани ва амалиётида ҳуқуқнинг ижтимоий мулоқот воситаси ва маҳсули сифатидаги аҳамиятини ўрганишга эътибор кучайди. Ҳуқуқ жамият иродаси ва мақсадларини жамият аъзоларига етказиш бўйича ҳуқуқий мулоқот модели сифатида қабул қилинмоқда. Бугунги кунда идеал қонунчилик моделининг мавжудлиги, ҳуқуқ ижодкори ва уни қўлловчи машинага ўхшаб, бир хил мантиқий хулосаларга келиши тўғрисидаги тўхтам танқид қилиниб, турли маданиятларга мансуб халқларда айни мазмунга эга нормалар турлича маънода тушунилиши ва турлича натижаларни келтириб чиқариши масаласи тадқиқ этишни талаб қилмоқда. Шу билан боғлиқ равишда, миллий маданият, қадриятлар ва анъаналарни ҳуқуқ нормалари, ҳуқуқий онг ва маданият билан боғлаб турадиган ҳуқуқ рамзларини ўрганиш доирасида ҳуқуқнинг ахлоқийлиги даражаси масаласини муҳокама қилиш долзарб аҳамиятга эга. Мақолада ҳуқуқнинг ахлоқийлиги даражаси масаласини ҳуқуқий натурализм, ҳуқуий позитивизм ва ҳуқуқ рамзларини ўрганиш нуқтаи назаридан муҳокама қилинган.

PDF

Библиографические ссылки

1. Алекси Р. Понятие и действительность права (ответ юридическому позитивизму) / пер. с нем. А.Н. Лаптева, Ф. Кальшойера. М.: Инфотропик Медиа. 2011.

2. Алекси Р. Дуальная природа права // Рос. ежегодник теории права. 2009. № 2.

3. Фуллер Л. Мораль права. - Момква: ИРИСЭН, 2007.

4. Архипов В.В. Концепция права Лона Л. Фуллера. Дисс. канд. юрид. наук. –С.-Петербург, 2009.

5. Харт Г. Понятие права. – Санкт-Петербург: Изд-во С.-Петерб. ун-та, 2007. .

6. Разуваев Н. В. Государство как предмет изучения юридической семиотики // Знаково-символическое бытие права. 11-е Спиридоновские чтения: мат. междунар. науч.-теор. конф. – С.Петербург: ИВЭСЭП, 2013.

7. Гаджиев Г.А. Онтология права: (критическое исследование юридического концепта действительности): монография. — Москва: Норма: ИНФРА-М, 2013.