Abstrakt
Мақолада корпорацияларнинг ҳуқуқий табиати, уларнинг таърифи ва асосий жиҳатлари ўрганилган. Ушбу материалда Буюк Британия ва Германиядаги ҳуқуқ субъекти ҳисобланмайдиган ширкатлар тизимининг қиёсий таҳлили амалга оширилган. Мақолада Буюк Британиядаги ширкатлар ва корпорациялар турларининг ривожланишига эътибор қаратилган. Ушбу ишда Буюк Британияда устав фондига нисбатан минимал талаблар мавжуд эмаслиги қайд этилган. Муаллиф континентал ҳуқуқ тизимида корпорациялар турларини аниқлашда нисбатан бошқача ёндашув мавжуд эканлигини ва бу тизимда корпорациялар иккита асосий йўналишда ташкил этилишга йўл қўйилишини қайд этган: булар ҳуқуқ субъекти бўлмаган шахслар уюшмаси (оддий ширкат, тўлиқ ширкат ва коммандит ширкат) ва ҳуқуқ субъекти ҳисобланадиган шахслар уюшмаси (акциядорлик жамияти, акциядорлик коммандити, масъулияти чекланган жамият, кооператив ва нотижорат уюшмалари). Ушбу материалда масъулияти чекланган жамиятларнинг алоҳида институт сифатида пайдо бўлишининг асосий шартлари қайд этилган. Шунингдек, мақолада Германида устав фондига нисбатан минимал талаблар кескинроқ эканлиги, лекин ягона директивларнинг таъсири остида Германияда бир евро билан масъулияти чекланган жамияти тузишга руҳсат берилиши таъкидланган.
Библиографические ссылки
1. Суханов Е.А., Сравнительное корпоративное право. – М.: Статут, 2014.
2. Кибенко Е.Р., Корпоративное право Великобритании: законодательство, прецеденты, комментарии. – К.: Юстиниан, 2003
3. Department for Business Innovation & Skills, A guide to legal forms for business, November 2011, // URL:https://assets.publishing.service.gov.uk/government/uploads/system/uploads/attachment_data/file/31676/11-1399-guide-legal-forms-for-business.pdf
4. Act on Limited Liability Companies, as consolidated and published in the Federal Law Gazette III, Index No. 4123-1, as last amended by Article 10 of the Act of 17 July 2017 (Federal Law Gazette I p. 2446), // URL: https://www.gesetze-im-internet.de/englisch_gmbhg/englisch_gmbhg.html#p0020
5. Stock Corporation Act of 6 September 1965 (Federal Law Gazette I, p. 1089), as last amended by Article 9 of the Act of 17 July 2017 (Federal Law Gazette I p. 2446), URL: https://www.gesetze-im-internet.de/englisch_aktg/englisch_aktg.html#p0025