PDF

Kalit so‘zlar

ЖСТ, ТРИПС битими, техник тартибга солиш, мутлақ ҳуқуқлар, лицензия шартномалари, параллел импорт, балласт шартлар, маданий қароқчилик, мувофиқлик сертификати, аккредитация.

Abstrakt

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасини Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) га аъзо бўлиши билан боғлиқ ташкилий ҳуқуқий тадбирлар таҳлил этилади. ЖСТ иқтисодий ҳуқуқий макон сифатида дунё бозори тимсоли эканлиги ва шу жиҳатдан фуқаролик ҳуқуқий муносабатлар таъсири доминант бўлиши айни пайтда бу ҳолат давлат суверинитети ва давлат юрисдикцияси таъсир кучига путур етказмаслиги баён қилинади. ЖСТга аъзо бўлишнинг муҳим шарти ТРИПС битимга қўшилиш хисобланади. Ушбу битим савдо соҳасида интеллектуал ҳуқуқларга қатъий риоя қилиш тизимини белгилайди. Муаллиф мамлакат қонунларини ТРИПС битими билан уйғунлаштиришни мувофаққиятли амалга оширилаётганлигини қайд этиши билан бирга бу соҳада муайян даражада минимал талабларга эмас, максимал талабларга йўналиш олинган ҳолатларни танқидий таҳлил қилади. Ўзбекистон Республикасининг ТРИПС битимига қўшилишини писандалар қўллаш, музокараларга киришишда балласт шартлар технологиясига ва уларни захиралаш методологиясига алоҳида эътибор қаратади. Айни вақтда ЖСТга қўшилишда техник тартибга солиш механизмини, уни ҳуқуқий тартибга солишдан фарқларини, махсулот сифатини аниқлашдаги аҳамиятини очиб беради.

PDF

Библиографические ссылки

О.Окюлов. Интеллектуал мулк ҳуқуқий мақомининг назарий ва амалий муаммолари. Тошкент. ТДЮИ. 2004 йил.

О.Окюлов., Х.Исоқов., М.Қаландарова., И.Насриев ва бошқалар. Интеллектуал мулк эгалари ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш тизими: миллий ва хорижий тажриба. Тошкент. 2023.

Геогарафик кўрсаткичлар минтақавий брендларни ривожлантиришга хизмат қилади // https://adliya.uz/uzb/posts/geogarafik-korsatkichlar-mintaqaviy-brendlarni-riv

Д.И.Бабаев. “Истеъмолчига етказилган зарарни қоплашни фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш” юридик фанлари доктори (DSc) диссертация авторферати. 24 бет.