Abstrakt
Ушбу мақолада таълимни ривожлантиришга давлат даражасида аҳамият берилаётганлиги, давлат дастурларидаги таълимга бўлган эътибор таҳлил қилиниб, мазкур масалада ҳуқуқ соҳасидаги таълим, хусусан рақамли ҳуқуқий таълим беришнинг долзарблиги ўрганилди. Айниқса, тадбиркорлик соҳасидаги рақамли таълим беришнинг амалий жиҳатдан муҳимлиги бугунги ривожланиб бораётган рақамли қоидаларни тадқиқ этиш ва уни ўқитиш лозимлиги асосида очиб берилган. Шунингдек, тадбиркорлик соҳасидаги рақамли таълимнинг долзарблиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида” ги ПФ-5618 – сон Фармони ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа қонунчилик асослари моҳиятидан келиб чиқиб хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.
Библиографические ссылки
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси // URL: https://president.uz/uz/lists/view/5774;
Таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўлидир. Д.Ражабов // URL: https://uza.uz/uz/posts/talim-sifatini-oshirish-yangi-ozbekiston-taraqqiyotining-yakkayu-yagona-togri-yolidir_437457;
2022 йил 28 январдаги “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони // URL: https://lex.uz/docs/5841063;
“Рақамли Ўзбекистон – 2030” Стратегияси. 2020 йил 5 октябр. // URL: https://lex.uz/docs/5030957;
Рустамбеков И. Олий таълимни рақамлаштириш – устувор вазифа // URL: https://kun.uz/news/2023/03/28/oliy-talimni-raqamlashtirish-ustuvor-vazifa;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618 – сонли “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида” ги Фармони // URL: https://lex.uz/docs/4149765.