ЮРИСТ АХБОРОТНОМАСИ

Журнал номи
Мақола тили
Оригинал, аввал ҳеч қаерда эълон қилинмаган, ўзбек, рус, инглиз тиллардаги мақолалар қабул қилинади.
ISSN
2181-9416
Crossref DOI:
10.26739/2181-9416

Журналнинг вазифаси

“Юрист ахборотномаси - Вестник юриста - Lawyer herald” журнали – ҳуқуқий соҳадаги ахборотни ҳамда давлат ва жамият қурилиши соҳасини демократлаштириш, суд-ҳуқуқ тизими, ижтимоий ва иқтисодий соҳалардаги ислоҳотларнинг йўналишлари ва замонавий талаблари асосида адлия, юридик хизмат, адвокатура бўйича ҳуқуқшунос ва бошқа кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш фаолиятини ёритишга ҳамда юридик таълим соҳасидаги янгича ёндашувлар, юридик фаннинг замонавий тенденциялари ва ютуқларни ёритишга ихтисослашган илмий-амалий, ижтимоий-ҳуқуқий электрон нашр ҳисобланади.

Таҳрият электрон манзили: info@yuristjournal.uz

Журналларда эълон қилинадиган ҳар бир мақолага DOI(Crossref) рақами берилади.

Журналлар халқаро индексация базаларига киритилган.

Журнал фойдаланиш учун очиқ.

Журнал давомий эълон қилиб бориладиган тармоқ нашри бўлиб, унинг босма муқобил варианти мавжуд эмас. Журнал бир йилда 6 маротаба чоп этилади. Ҳар иккинчи ойнинг 1–санаси эълон қилиш муддати этиб белгиланган.

Айни пайтда “Юрист ахборотномаси - Вестник юриста - Lawyer herald” ҳуқуқий, ижтимоий, илмий-амалий журналининг навбатдаги сонига мақолалар қабул қилинмоқда.